Янгиликлар
Деҳқонобод туман адлия: 2020 йил сарҳисоби
Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида муайян ишлар амалга оширилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича
Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 233 та мурожаатнинг 228 таси ҳал этилиб, шундан 192 таси қаноатлантирилган.
Адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида бошқарма ва нотариал идоралар нотариуслар билан биргаликда тумандаги 17 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган.
Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 495 тадан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 35 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилган.
Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва
норма ижодкорлиги бўйича
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 7 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
7 таси (6 таси ҳокимлик қарор лойиҳалари ва 1 таси Халқ депутатлари туман Кенгаши лойиҳалари) барчасига розилик визаси қўйилган.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2020 йилнинг 11 ойи давомида қабул қилинган қарорлари ва фармойишлар мониторинг асосида ўрганиб чиқилиб, жами 20 та қарорлар ва фармойишларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш юзасидан 10 та тақдимномалар киритилди.
Киритилган тақдимнома натижасида барча 20 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишлари бекор қилиниб, қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.
Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича
Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида жами
8 та ўрганишлар ва 85 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш ва мониторингларга кўра 241 та ташкилотлар қамраб олиниб, натижасига асосан 8 567 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 394 та тегишли таъсир чоралари қўлланилди.
Хусусан, 84 та тақдимнома, 262 та огоҳнома ва 29 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ва 19 та даъво аризалари киритилган.
Киритилган тақдимномалар натижасида 68 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 21 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари ҳамда 10 та назорат қилувчи органларнинг, жами 31 та ҳужжатлари бекор қилинган, 721 311 152 сўмлик маблағ ундириб берилган.
Шунингдек, киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 28 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.
Бундан ташқари, туман адлия бўлими томонидан ҳисобот даврида
19 та 38 232 219 сўмлик даъво аризаси ва суд буйруғи чиқариш учун аризалар киритилган ва барчаси судлар томонидан қаноатлантирилган.
Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида жами 940 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 704 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 201 таси оғзаки, 35 таси кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 32 таси манзилли тарғибот ва 43 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.