Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Мактабгача таълим соҳасидаги янгиликлар


Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳар мактабгача таълим бўлимида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир давомида коррупция, меҳнат ва тизим соҳасига оид қонунчилик юзасидан тушунтириш берилди.

Тадбир давомида мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятини ташкил этиш, жисмоний шахслар томонидан мактабгача таълим ва тарбия соҳасида таълим хизматлари кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси, мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ва болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш ва улардан чиқариш тартиблари хусусида, шунингдек соҳа фаолияти юзасидан амалга оширилаётган янгиликлар хусусида батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.