Yangiliklar
Сайлов жараёнларида қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини кафолатлаш, сиёсий тизимни миллий-ҳуқуқий меъёрлар ва халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра барқарор ривожлантириш асосий йўналишлардан биридир.
Жорий йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларни ташкил этиш, сайловга оид қонунчилик ва сайлов жараёнида вужудга келадиган турли масалалар юзасидан Республика тренерлари ҳудудий экспертлар ва туман (шаҳар) тренерлари билан биргаликда участка сайлов комиссиялари раислари, раис ўринбосарлари ва котиблари учун семинар-тренинглар ўтказилмоқда.
Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан туман ИИБ ҳамда ФҲДЁ ходимлари билан ҳамкорликда 69-сонли умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олаётган 10-11-синф ўқувчилар ва тарбияси оғир вояга етмаганлар иштирокида уларнинг диний экстремизм, терроризм ва бошқа ёт ғояларга қарши иммунитетини шакллантириш ҳамда давлатимиз томонидан уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари кафотланганлигини тушунтириш мақсадида тадбир ташкил этилди.
Ғузор туман адлия бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхонаси Ғузор туман бўлими билан биргаликда тумандаги “Карвон” савдо мажмуасида фаолият юритаётган тадбиркорларни ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш ишларига мажбурий жалб қилиш, уларга нисбатан маъмурий ва бошқа чораларни қўллаш таҳдиди остида йиғилишлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳолатларини аниқлаш бўйича тарғибот тадбирлари ва аноним сўровлар ўтказилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида жорий йилнинг 8 октябрь куни адлия вазирлиги ходимлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив тусдаги қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишни ўргатиш мақсадида видеоконференциал алоқа орқали онлайн тарзда ўқув семинари ташкил этилди.
Мамлакатимизда ер участкаларини хусусийлаштириш борасидаги муносабатларни тартибга солиш, натижада фойдаланилмаётган ер участкаларидан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида жорий йилнинг 13 август куни қабул қилинган “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, унинг ижросини самарали ташкил этиш мақсадида вилоят телевидениесида Косон ва Касби туман адлия бўлими ходимлари томонидан Қонуннинг мазмуни ва аҳамияти юзасидан интервью берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига асосан ёш авлодни болалигидан ҳуқуқий билим ва қарашларини ёшига муносиб равишда тарбиялаш ва тушунтиришлар бериш орқали ошириб бориш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан кенг аҳоли қатлами ўртасида “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмобини ўтказиш ва мазкур тадбирда аҳоли учун қизиқарли ва фойдали бўлган муҳим ҳуқуқий маълумотлар, хусусан нотариат, давлат хизматлари, интеллектуал мулк ва сайлов ҳуқуқи ҳамда тадбиркорлик соҳаларидаги ҳуқуқий масалаларга оид маълумотлар ҳамда бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ташкил этилиши белгиланган.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан участка сайлов комиссиялари раислари, раис ўринбосарлари ва котиблари учун сайлов қонунчилиги юзасидан ташкил этилган семинар-тренингларда фаол иштирок этмоқдалар.
Муборак туман адлия бўлими ташаббуси билан туман молия бўлими юридик хизмат ходими, туман 33-сонли манзил колонияси юридик таъминлаш гуруҳи бош юрисконсульти иштирокида 33-сонли манзил колониясида учун “Ҳуқуқ ва мен”, “Жиноят оламидан қайтиш” мавзуларида тарғибот тадбири ўтказилди.