Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Туманларда семинар-тренинглар...


Жорий йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларни ташкил этиш, сайловга оид қонунчилик ва сайлов жараёнида вужудга келадиган турли масалалар юзасидан Республика тренерлари ҳудудий экспертлар ва туман (шаҳар) тренерлари билан биргаликда участка сайлов комиссиялари раислари, раис ўринбосарлари ва котиблари учун семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

Жумладан, Касби туманида семинар-тренинг юқори савияда ташкил этилиб, сайловнинг мазмун-моҳияти ва сайловга оид қонунчилик юзасидан билимлар оширилмоқда. Шунингдек, сайлов комиссияларнинг ваколатларини амалда қўллаш кўникмалари, сайлов жараёнида иштирокчиларнинг мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан назарий ҳамда амалий билимлар мустаҳкамлаб борилмоқда.

Семинар-тренинг иштирокчилари томонидан муаммоли ҳолатлар бўйича берилган саволларга тренерлар томонидан тушунтиришлар берилмоқда.