Янгиликлар
Инсон манфаатлари ҳамиша устун
Муборак туман адлия бўлими ташаббуси билан туман молия бўлими юридик хизмат ходими, туман 33-сонли манзил колонияси юридик таъминлаш гуруҳи бош юрисконсульти иштирокида 33-сонли манзил колониясида учун “Ҳуқуқ ва мен”, “Жиноят оламидан қайтиш” мавзуларида тарғибот тадбири ўтказилди.
Мазкур тарғибот тадбирида мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган чора-тадбирлар, хусусан Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга киритилган ўзгартиришлар ва бошқа янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Давлатимиз томонидан барча тоифадаги фуқаролар учун яхши яшаш ва соғлом турмуш шароитини яратиш, жазони ўташ муассасаларидан қайтган фуқароларни ижтимоий ҳаётга мослашиши учун барча тегишли чоралар кўрилаётгани, иш билан таъминланиши, ҳаётда ўз ўринларини муносиб эгаллашлари учун барча амалий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиши таъкидлаб ўтилди.