Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Сайловларга пухта тайёргарлик


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан участка сайлов комиссиялари раислари, раис ўринбосарлари ва котиблари учун сайлов қонунчилиги юзасидан ташкил этилган семинар-тренингларда фаол иштирок этмоқдалар.

Семинарлар давомида тингловчиларга сайловлар кучли фуқаролик жамиятига асосланган демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси, халқ хоҳиш-иродасининг эркин ифодаланиши, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирокининг асосий шакли эканлиги, сайловлар натижасида жамият аъзоларининг орзу-интилишлари, олиб борилаётган давлат сиёсатига муносабати аниқланиши миллий ва хорижий тажрибалар асосида изоҳлаб берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиши, Экологик ҳаракатга қўйилган квота чиқариб ташлангани, маҳаллаларни жойлардаги давлат ҳокимияти кенгашларига сайловларда номзод кўрсатиш ҳуқуқининг бекор қилиниши сиёсий майдонда партияларнинг янада ўзини намоён қилишига, кўппартиявийликни ва партиялараро рақобатни ривожлантиришга, парламентда кўпроқ ўрин олишига имконият яратиши хусусида ва бошқа ўзгартириш ва янгиликлар хусусида тушунтиришлар берилмоқда.

Мазкур семинар-тренинглар Қарши, Миришкор, Касби ва Косон туманларида давом этмоқда.