Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Сайловлар шаффофлиги демократиянинг акси


Сайлов жараёнларида қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини кафолатлаш, сиёсий тизимни миллий-ҳуқуқий меъёрлар ва халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра барқарор ривожлантириш асосий йўналишлардан биридир.

Жорий йилнинг декабрь ойида ўтказилиши назарда тутилаётган сайлов жараёнларини талаб доирасида ўтказиш, жараённинг бевосита иштирокчиларини билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Миришкор туманида республика тренерлари томонидан ҳудудий экспертлар ва туман (шаҳар) тренерлари билан биргаликда участка сайлов комиссиялари раислари, раис ўринбосарлари ва котиблари учун семинар-тренинглар ўтказмоқда.

Семинар-тренингда сайлов жараёнини ўтказиш, муддатдан олдин овоз бериш тартиблари ва уни амалга ошириш механизмлари ҳамда такрорий овоз бериш, такрорий сайлов юзасидан маълумот бериш тартиблари ва сайлов фаолиятига боғлиқ бошқа масалалар юзасидан тушунтиришлар берилмоқда.

Семинар-тренинг жараёнида тренерлар томонидан ноанъанавий усуллардан фойдаланган ҳолда тингловчиларга муҳокама учун саволлар ва казуслар берилмоқда. Бу усул ўқитиш жараёнларини янада самарали ва қизиқарли бўлишини таъминламоқда.