Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Келажакни ёт ғоялардан асрайлик


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига асосан ёш авлодни болалигидан ҳуқуқий билим ва қарашларини  ёшига муносиб равишда тарбиялаш ва тушунтиришлар бериш орқали ошириб бориш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

Айниқса уларни ёт ғоялар, мафкуралар домига тушиб қолмаслиги, уларга қарши муносабат, шахсий фикр ва тафаккурларини шакллантириб бориш муҳимдир.

Шу муносабат билан, Қарши туман адлия бўлими томонидан 38-сонли, Ғузор туман адлия бўлими томонидан  15-сонли умумий ўрта таълим мактабларида  ўқувчиларга диний экстремизм, терроризмга қарши кураш, бу ғояларни жамиятга, келажакка бўлган салбий таъсири ҳақида тушунтиришлар берилди.

Ўқувчиларга Ватан тинчлиги, ўз келажаклари учун ҳар нафас огоҳ бўлишлари, мустақил фикр ва тафаккурга эга бўлишлари лозимлиги таъкидланди.