Yangiliklar
Қашқадарё вилоят телевидениесида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси мазмуни ва моҳиятини аҳолига тушунтириш юзасидан вилоят адлия бошқармаси ва Фуқаролик жамияти шаклланиши мониторинг қилиш мустақил институти Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш соҳасида қатор ишлар амалга оширилди.
Миришкор туман адлия бўлими томонидан тумандаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида аҳоли учун сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабулда туман адлия бўлими, оила маркази, маҳалла раислари ҳамда фуқаролар иштирок этишди.
Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, табирорлик фаолиятини юритиш учун қулай шароит яратиш ва банд бўлмаган аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш бўйича бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди.
Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, сайлов институтларига ишончини мустаҳкамлаш, уларда ислоҳотларга нисбатан даҳлдорлик ҳиссини шакллантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари депутатлигига ўтказиладиган сайловларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Қарши давлат университетида “Мен сайловга тайёрман” мавзусидаги Республика танловининг университетдаги факультетлараро босқичи бўлиб ўтди.
Ғузор туман адлия бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, қонунчиликлаги янгилик ва ўзгартиришлар тўғрисида аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш юзасидан қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва амалга ошириш юзасидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида қуйидаги ишлар олиб борилди.
Нишон туман адлия бўлимига Нишон маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг бир гуруҳ собиқ ходимлари мурожаат қилиб, коллеж раҳбарияти томонидан ишдан бўшатиш нафақаси ва моддий мадад пуллари тўлаб берилмасдан келинаётганлигини билдирган.
Қарши туманида хотин-қизларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, жамиятда фаоллигини ошириш мақсадида туман адлия бўлими, Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” маркази ходимларидан ибоарт тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида жорий йилнинг 15 октябрь куни давра суҳбати ташкил этилиб, унда эркаклар ва хотин-қизларнинг гендер тенглиги масалалари, хотин- қизларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш ҳамда хотин-қизлар ўртасида диний таълим ва тарбия масалалари юзасидан тарғибот тадбирларини кучайтириш юзасидан келишиб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом ҳамда “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан Қашқадарё вилоятининг 3 нафар давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимларига махсус унвонлар - мартаба даражалари берилди.