Yangiliklar
Вилоят адлия бошқармасининг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш, танқидий таҳлил асосида изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда қатор ишлар олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасига Яккабоғ тумани Обод маҳалласи Биродарлик кўчаси 7-уйда яшовчи фуқаро Низамов Маҳмуд мурожаат қилиб, Яккабоғ туман ҳокимлиги томонидан савдо дўконлари бузилганлиги натижасида етказилган зарар ўрнига компенсация пуллари тўлаб берилмаётганлигини билдирган.
Сайлов жараёнларига тобора кам фурсат қолар экан, қонуний ўтказилишига масъулларнинг масъулияти ва шижоати янада ошиб боради. Вилоятда сайловлар ўтказилишида бевосита иштирок этувчиларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида мунтазам равишда давом эттирилаётган семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан 2019 йил 13 сентябрь куни тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича котибияти кўмагида “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 3-бандига асосан Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларини ўзларининг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш ҳолатларини аниқлаш бўйича акция ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 35-моддасига кўра, Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси (кейинги ўринларида “Бошқарма” деб юритилади) томонидан 2019 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан умумлаштириш ўтказилди.
Қашқадарё вилояти адлия бошқармасининг Қамаши туман адлия бўлими томонидан 9-сонли мусиқа ва саньат мактабида “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби ташкил этилди.
Демократик давлатда қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларининг кафолатланганлиги, энг устувор вазифалардан бири саналади.
Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан Республика тренерлари ҳудудий экспертлари билан биргаликда участка сайлов комиссиялари раислари, раис ўринбосарлари ва котиблари учун семинар-тренинг ўтказилди.
Қарши шаҳар адлия бўлими ташаббуси билан Қарши шаҳрида жойлашган 2-сонли жазони ижро этиш колониясида Жиноят ишлари бўйича вилоят суди ходими ҳамда адвокатлар иштирокида муассасада жазони ўтаётган шахсларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан “Ҳуқуқ ва мен”, “Жиноят оламидан қайтиш” номли тадбир ўтказилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор қилиш мақсадида Қарши шаҳридаги “АТЛАС” Медиа паркида “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби ташкил этилди.