Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси томонидан 2019 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши юзасидан умумлаштириш


Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси томонидан 2019 йилнинг
9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб
тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши юзасидан

У М У М Л А Ш Т И Р И Ш

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 35-моддасига кўра, Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси (кейинги ўринларида “Бошқарма” деб юритилади) томонидан 2019 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан умумлаштириш ўтказилди.

Умумлаштириш жараёнида қуйидагилар аниқланди:

Бошқарма ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2019 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари томонидан жами 3 698 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 932 таси ёзма, 105 таси электрон, 2 331 таси оғзаки, 4 таси веб-сайт орқали, 326 таси виртуал қабулхона орқали келиб тушган, жами келиб тушган мурожаатларнинг 230 таси “Ишонч телефони” орқали ҳисобланади.


Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилганида мурожаатлар 1 600 тага (2098 та) ёки 76 фоизга кўпайган бўлиб, кўпайганлигининг асосий сабаби сифатида жойларда туман (шаҳар) адлия бўлимлари очилганлигини кўрсатишимиз мумкин.

Келиб тушган жами 3 698 та мурожаатларнинг 1 215 таси бошқармага, 2 483 таси туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳиссасига тўғри келади.

Бошқарма фаолияти бўйича:

Бошқармага келиб тушган 1 215 та (10 та мурожаат ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтган, 228 таси ишонч телефони орқали) мурожаатларнинг 352 таси Адлия вазирлигидан келиб тушган бўлиб, 884 таси бошқарма аппаратида кўриб чиқилган, 280 таси тегишли идоралар ва ҳокимиятларга юборилган, 13 таси кўрмасдан қолдирилган, 48 таси кўриб чиқилмоқда.

Бошқармага келиб тушган мурожаатларни ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 178 тага (1037 та) кўпайганлигини кўришимиз мумкин.


Келиб тушган жами мурожаатларининг 747 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 206 таси нотариат ва адвокатурага оид, 113 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, 68 таси кадрлар соҳасига оид, 27 таси нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид, 8 таси юридик хизматлар фаолиятига оид, 46 таси бошқа масалаларга оид ҳисобланади.


Бошқармага 2019 йилнинг 9 ойи давомида келиб тушган мурожаатларнинг 656 таси шикоят, қолган 559 таси ариза шаклида мурожаат қилинган.

Бошқармага ҳисобот даврида келиб тушган шикоятларнинг ҳусусият бўйича кўриб чиқилганда, энг кўп мурожаатлар 97 таси меҳнат низолари юзасидан, 56 таси ижтимоий ҳимояга доир қонунлар юзасидан, 54 таси нотариатга доир қонун ҳужжатлари юзасидан, 43 таси ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан, 36 таси уй-жойга доир қонунлар юзасидан, 28 таси банк фаолиятига доир қонун ҳужжатлари юзасидан, 19 таси коммунал тўловлар юзасидан ҳамда 165 таси бошқа масалалар юзасидан келиб тушган.

Ҳисобот даврида келиб тушган 1 215 та мурожаатларнинг 884 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 245 таси ёки 20.2 фоизи қаноатлантирилган, 637 таси ёки 52.4 фоизига ҳуқуқий тушунтириш берилган (мурожаатларни ҳал этишда 105 таси жойига чиқиб ўрганилган бўлса, 88 таси бўйича мутахассис жалб этилган), 2 таси рад этилган, 280 та мурожаат ҳал этиш учун тааллуқлиги бўйича юборилган, 13 таси кўрилмасдан қолдирилган (ёки аноним), 48 таси иш юритувда қолдиқ бўлганлиги сабабли кўриб чиқилмоқда. (ўтган йилдан 10 та мурожаат қолдиқ бўлиб ўтган)


Қаноатлантирилган мурожаатлар бўйича 30 та тақдимнома, 14 та 343.8 млн. сўмлик даъво аризаси, 6 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф киритилган бўлиб, натижасига кўра 8 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 4 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, бекор қилинган ёки ижроси тўхтатилган ҳужжат
1 та, таъсир чоралари натижасида 90.5 млн. сўмдан ортиқ маблағ ундирилиши белгиланган.

Бундан ташқари, бошқарма раҳбарияти томонидан ҳисобот даврида шахсий қабуллар натижасида 132 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, шундан 9 маротаба жойларда сайёр қабуллар ташкил этилиб, жами 70 та мурожаатлар қабул қилинган.

Бошқарма раҳбарияти томонидан 62 та мурожаат бевосита бошқарма маъмурий бинода шахсий қабул қилинган, 52 таси сайёр қабулда, шундан 18 таси Халқ қабулхоналарида қабул қилинган мурожаатлар ҳисобланади.

Келиб тушган мурожаатларнинг 115 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 12 таси нотариат ва адвокатурага оид, 5 таси бошқа соҳалар бўйича ҳисобланади.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 123 таси ҳал этилиб, 58 таси қаноатлантирилган, 65 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 1 таси тегишлигига кўра бошқа ташкилотга юборилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган, 7 таси иш юритувда қолдиқ бўлиб турибди.

Шунингдек, келиб тушган мурожаатларнинг 326 таси виртуал қабулхона орқали юборилган бўлиб, 62 таси қаноатлантирилди, 253 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 11 таси ўрганиш жараёнида бўлиб турибди.

Бошқарма томонидан 2019 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқилган бўлиб, муддат бузилиши ҳолатига йўл қўйилмади.

 Туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолияти бўйича:

Бошқарма тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2019 йилнинг 9 ойи давомида келиб тушган мурожаатларни таҳлил қиладиган бўлсак, жами 2 483 та (ўтган йилдан 5 та мурожаат қолдиқ бўлиб ўтган) мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 2 331 таси ҳал этилган, ҳал этилган мурожаатларнинг 1 834 таси қаноатлантирилган, 497 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 9 таси кўрмасдан қолдирилган, 55 таси тегишлигига кўра бошқа ташкилотларга юборилган, 93 таси қолдиқ бўлиб қолган.


Мурожаатларни натижаси бўйича улушларга (фоиз кўринишида) бўлганда қуйидагича кўринади:


Мурожаатларни туман (шаҳар) адлия бўлимлари кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, энг кўп мурожаатлар Чироқчи туманига 233 та, Китоб туманига 230 та, Косон туманига 221 та, Ғузор туманига 179 та, Шаҳрисабз шаҳрига 177 та, нисбатан камроқ Муборак туманига 142 та, Қарши шаҳрига 140 та, Қамаши туманига 137 та, Нишон туманига 130 та, Миришкор туманига 104 та ариза-шикоятлар келиб тушган.


Қаноатлантирилган мурожаатлар бўйича 107 та тақдимнома, 313 та 1226.7 млн. сўмлик даъво аризаси, 9 та маъмурий ва 1 та жиноий жавобгарликка тортиш бўйича таклиф, 3 та огоҳнома киритилган бўлиб, натижасига кўра 7 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 8 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, таъсир чоралари натижасида 997.2 млн. сўм ундирилиши белгиланган.

Туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2019 йилнинг 9 ойи давомида келиб тушган мурожаатларнинг 1 162 таси шикоят, қолган 1 321 таси ариза шаклида мурожаат қилинган.

Туман (шаҳар) адлия бўлимларига ҳисобот даврида келиб тушган шикоятларнинг ҳусусият бўйича кўриб чиқилганда, энг кўп мурожаатлар 450 таси меҳнат низолари юзасидан, 205 таси ижтимоий ҳимояга доир қонунлар юзасидан, 141 таси уй-жойга доир қонунлар юзасидан, 58 таси банклар фаолиятига доир қонун ҳужжатлари юзасидан, 40 таси ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан, 22 таси коммунал тўловлар юзасидан, 206 таси бошқа масалалар юзасидан келиб тушган.


Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, бошқарма томонидан 2019 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан ўтказилган умумлаштириш натижаларига кўра қуйидаги хулоса келинди:

1. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоли масалаларини ҳал қилиб, ҳуқуқий томонлама кўмак бериш;

2. Мурожаатларни кўриб чиқишда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя этиш;

3. Мурожаатларни қабул қилиш, расмийлаштириш, узоқ ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказиш, сайёр қабулларда муаммоли масалаларни кўтариш ва ечимини топиш, қаноатлантириш даражасини ошириш, тегишлигига кўра мурожаатларни камроқ юбориб, уларни имкон қадар кўриб чиқиш, мурожаат натижасида аниқланган ҳолатлар бўйича таъсир чораларини қўллаш;

4. Мурожаатларни кўриб чиқишда барча важларига атрофлича тўхталиб, жойига чиққан ҳолда ҳамда мутахассислар жалб қилиб ўрганиш;

5. Мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида қонунчиликда мавжуд “оқ доғлар” аниқланган тақдирда қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш лозим бўлади.

 

Ташкилий-назорат ва
таҳлил ишлари бўлими