Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Колонияда тадбир ташкил этилди


Қарши шаҳар адлия бўлими ташаббуси билан Қарши шаҳрида жойлашган 2-сонли жазони ижро этиш колониясида Жиноят ишлари бўйича вилоят суди ходими ҳамда адвокатлар иштирокида муассасада жазони ўтаётган шахсларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан “Ҳуқуқ ва мен”, “Жиноят оламидан қайтиш” номли тадбир ўтказилди.

Тадбирда янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва моҳияти, шунингдек Сайлов кодекси қабул қилинганлиги, сайлов жараёнлари билан боғлиқ ўзгартириш ва янгиликлар ҳақида тушунтириш берилди.

Сайлов кодексига асосан ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахслар сайловларда иштирок этиши мумкинлиги, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган участкалар бўйича сайловчилар рўйхатлари мазкур муассасалар раҳбарлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар асосида тузилиши, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкалари сайловга камида олтмиш кун қолганида, айрим ҳолларда эса сайловга камида етти кун қолганида тузилиши таъкидлаб ўтилди.

Тадбир ташкилотчилари томонидан иштирокчиларнинг 10 дан ортиқ берилган саволларига жавоб берилиб, 2 та мурожаат Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан иш юритувига олинди. Қонунчилик юзасидан билдирилган таклифлари ёзиб олинди.