Янгиликлар
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими фаолиятидан ...
Вилоят адлия бошқармасининг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш, танқидий таҳлил асосида изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда қатор ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан бўлимга жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 113 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 12 та мурожаат жойига чиқиб ўрганилди, 56 та мурожаат ҳал этилди, 57 та мурожаат кўриб чиқиш учун тегишлилигига кўра бошқа ташкилотларга юборилди.
Бўлим томонидан шу давр мобайнида 11 та соҳада ўрганиш ҳамда 3 та қонун ҳужжатининг ижроси бўйича мониторинг ўтказилди.
Ўрганиш ва мониторинг натижалари бўйича жами 5 002 та қонун бузилиши аниқланди (1 997 та қабристонларнинг фаолиятини тартибга солиш соҳасида, 1 790 та соғлиқни сақлаш тизимида, 552 та ДСЭНМ тизимида, 326 та меҳнат органлари тизимида, 83 та маданият соҳасида, 55 та кон-геология соҳасида ва 199 та бошқа назорат қилувчи идораларда).
Ўрганиш ва мониторинг натижасида 46 та тақдимнома (14 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, 5 та соғлиқни сақлаш муассасаларига, 5 та туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаларига, 3 та маданият муассасаларига ҳамда 19 та бошқа давлат органлари ва ташкилотларига), 20 та маъмурий таклиф, 1 та маъмурий баённома ҳамда 14 та огоҳномалар киритилди.
Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 57 нафар шахслар интизомий жавобгарликка, 21 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Бўлим томонидан ташкилотлар фаолиятида ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасида 13 та тизимли муаммо ва камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш ҳамда соҳани янада ривожалантириш юзасидан хорижий тажрибалардан фойдаланган ҳолда 78 та таклифлар ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Адлия вазирлигига юборилган.
Бўлим томонидан жами 97 маротаба тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 29 марта ОАВ орқали (7 та телевидения, 6 та радио, 8 та газета ва 8 та веб-сайт орқали), 62 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғиботлар ҳамда 6 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилган.
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни
қўллаш амалиётини ўрганиш
бўлими бошлиғи
А.Бекмаматов