Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Сайловларга тайёргарликлар


Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан Республика тренерлари ҳудудий экспертлари билан биргаликда участка сайлов комиссиялари раислари, раис ўринбосарлари ва котиблари учун семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренингда Сайлов кодекси қоидалари, сайловни ташкил этиш тартиблари, участка сайлов комиссиясининг сайловга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш, овоз бериш тартиблари ва натижаларини аниқлаш жараёнида зарур бўлган ҳужжатлар намуналари ва шакллари тўлдирилиши тушунтирилди.

Семинар-тренингда  участка сайлов комиссиялари раислари, раис ўринбосарлари ва котибларини тренерлар томонидан турли ҳил ақлни чархлайдиган ва тезкорликни талаб этадиган ўйинлар ўтказилди.

Жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда бу каби семинар-тренинглар сайлов жараёнларида ошкораликни, шаффофликни таъминлашга ҳамда жамоатчилик ишончини ошишига самарали хизмат қилади.