Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Тадбиркорнинг мулк ҳуқуқи тикланди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасига Яккабоғ тумани Обод маҳалласи Биродарлик кўчаси 7-уйда яшовчи фуқаро Низамов Маҳмуд мурожаат қилиб, Яккабоғ туман ҳокимлиги томонидан савдо дўконлари бузилганлиги натижасида етказилган зарар ўрнига компенсация пуллари тўлаб берилмаётганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганиш натижасига кўра, фуқаро М.Низамов Яккабоғ туман Охунбобоев МФЙ Амир Темур кўчасидаги ҳамда тижорат бозори ҳудудидаги савдо дўконлари “Истиқбол” деҳқон озиқ-овқат бозори МЧЖни реконструкция қилиниши муносабати билан огоҳлантириш хати берилмасдан бузиб ташланганлиги маълум бўлди.

Қонун ҳужжатларида мулкдорга қарашли иншоотларни олиб қўйиш тўғрисидаги қарор муносабати билан мулк ҳуқуқи бекор қилинган ҳолларда олиб қўйилаётган иншоотни бузиб ташлашга зарарнинг ўрни бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўла қоплангунга қадар йўл қўйилмаслиги белгиланган бўлсада, Яккабоғ туман ҳокимлиги томонидан ҳанузгача тадбиркорга етказилган зарар, яъни иккита савдо дўконининг баҳоланган қиймати жами 100.253.082 сўм миқдордаги зарар тўлаб берилмаган.

Ушбу ҳолат юзасидан вилоят адлия бошқармаси томонидан тадбиркорнинг манфаатларини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судига даъво аризаси киритилди ва суд томонидан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилди.