Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

“Мен сайловга тайёрман” мавзусида танлов ўтказилди


Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, сайлов институтларига ишончини мустаҳкамлаш, уларда ислоҳотларга нисбатан даҳлдорлик ҳиссини шакллантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари депутатлигига ўтказиладиган сайловларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Қарши давлат университетида “Мен сайловга тайёрман” мавзусидаги Республика танловининг университетдаги факультетлараро босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур танловда ёшларни ҳуқуқий ва сиёсий қарашларини шакллантириш, талаба ёшларнинг жамиятимиздаги барча сиёсий жараёнларида фаол етакчилигини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотлар, ижтимоий-сиёсий ҳаётда муҳим аҳамият касб этган қонун ҳужжатларини, хусусан сайлов қонунчилиги мазмун-моҳиятини ёритишга қаратилган шартлар асосида беллашилди.

Вилоят адлия бошқармаси ходими мазкур танловда ҳакамлар ҳайъати раиси сифатида иштирок этиб, жамоаларнинг билим ва фаоллигини баҳолаб борди.