Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Туманларда сайёр қабуллар


Миришкор туман адлия бўлими томонидан тумандаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида аҳоли учун сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабулда туман адлия бўлими, оила маркази, маҳалла раислари ҳамда фуқаролар иштирок этишди.

Сайёр қабулда 40 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, 20 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ҳамда уларга ҳуқуқий ечимлари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қабул қилинган қўшма қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Бундан ташқари, иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси мазмун-моҳияти ва жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларнинг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “@huquqiyaxborot” канали ва “advice.uz” ҳуқуқий ахборот портали кумакдош телеграм каналлардан бири эканлиги борасида иштирокчиларга маълумот берилди ва каналларга аъзо қилинди.