Янгиликлар
Тадбиркор элга мададкор
Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, табирорлик фаолиятини юритиш учун қулай шароит яратиш ва банд бўлмаган аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш бўйича бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди.
Тадбиркорлик субъектларининг қонун хужжатларида белгилаб берилган ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши аҳволини таҳлил қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан 2019 йил 13 сентябрь куни тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича котибияти кўмагида “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” нинг 3-бандига асосан адлия органлари томонидан кенг қамровли ишлар амалга ошириб борилмоқда.
Жумладан, Миришкор, Косон, Шаҳрисабз, Китоб, Чироқчи, Яккабоғ туман адлия бўлимлари томонидан "Адлия тадбиркорга дўст" лойиҳаси доирасида туманларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашиб, ўзларининг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш ҳолатларини аниқлаш бўйича сўровлар ўтказилди ва жамоатчилик фикри ўрганилди.
Шу билан бирга тадбиркорлик субъектларига онлайн сўровномада ҳам иштирок этишлари таъминланди.