Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Юридик хизмат ходимларига махсус унвонлар - мартаба даражалари берилди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом ҳамда “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан Қашқадарё вилоятининг 3 нафар давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимларига махсус унвонлар - мартаба даражалари берилди.

Жумладан, Қашқадарё вилояти Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси, Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси ва Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги бош юрисконсультларига махсус унвонлар – мартаба даражалари берилди.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан адлия вазирининг 2019 йил 3 октябрдаги 616-шт-сонли “Махсус унвонлар – мартаба даражаларини бериш ҳақида”ги буйруғи давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизмат ходимларига тантанали равишда топширилди.