Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими фаолиятидан...


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва амалга ошириш юзасидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида қуйидаги ишлар олиб борилди.

Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш соҳасида вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган 68 та қарор лойиҳалари ишчи тартибида амалий ёрдам берган ҳолда розилик имзолари қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сонли қарори билан тасдиқланган “Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом ижроси бўйича 43 нафар юридик хизмат ходимлари аттестациядан ўтказилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқарув органлари, ташкилотлар ва корхоналарнинг 65 нафар юридик хизмат ходимлари Юристлар малакасини ошириш марказининг сайёр ўқув курсида малакаси оширилди.

“Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бериш бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом ижроси бўйича 47 та нафар юридик хизмат ходимларига мартаба даражаси берилди.

“Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари бўйича идора ва ташкилотлар томонидан 41 нафар юридик хизмат ходимлари вилоят адлия бошқармаси билан келишилган ҳолда ишга қабул қилинди.

“Юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талаблар” ижроси бўйича минимал талабларга идора ва ташкилотлар томонидан риоя этилаётганлиги юзасидан 6 та ўрганиш ва 10 та мониторинг ўтказилди. Ўрганиш ва мониторинг натижасида жами 360 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Бўлим томонидан давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши юзасидан Шаҳрисабз шаҳар, Ғузор, Деҳқонобод, Китоб ва Яккабоғ туман ҳокимликлари, вилоят Маданият бошқармаси ва “Ҳисоргеология” давлат унитар корхонаси фаолияти ўрганилди ҳамда 17 та давлат бошқарув органлари, корхоналари ва ташкилотларида мониторинг ўтказилди.

Ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар давомида аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан 15 та тақдимнома киритилиб, уларга асосан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 18 та қарор ва фармойишлари бекор қилинди ва 7 нафар масъулларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди ҳамда 7 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

 

 

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг

фаолиятини мувофиқлаштириш

бўлими бошлиғи Т.Имомбердиев