Yangiliklar
Жамият ва давлат тараққиётининг ҳозирги ҳолати ҳуқуқий муносабатлар барча иштирокчиларининг ҳуқуқий маданиятини, ҳуқуқий саводхонлигини ҳар томонлама оширишни талаб қилмоқда. Ҳуқуқий маданият ҳуқуқий билим, ҳуқуқий эътиқод ва изчил амалий фаолият мажмуи сифатида жамият ва давлат олдида турган вазифаларнинг муваффақиятли ҳал этилишини таъминлайди.
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳарбий қисмларда ва муассасаларда ҳарбий хизматчилар ўртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш мақсадида, тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила-аъзолари учун ҳуқуқий тарғибот тадбирлари доимий равишда ўтказиб келинмоқда.
Қашқадарё вилоят давлат нотариал идоралари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларга енгиллик ва қулайлик яратиш мақсадида мунтазам равишгда сайёр қабуллар ташкил этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Қарши туман адлия бўлими томонидан “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида туманда фаолият юритаётган тадбиркорларга тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмунини тушунтириш билан бир қаторда, уларнинг фаолиятлари давомида учраётган муаммолар юзасидан аноним сўровномалар ўтказилмоқда. Мазкур сўровномалар онлайн тарзда ҳам ташкил этилиб, бу жараёнда 25 нафар тадбиркорларнинг онлайн иштироки таъминланди.
Қашқадарё вилояти адлия бошқармасида жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги масъул ходимлари билан ҳамкорликда давлат бошқарув ва хўжалик бошқарув органлари, тадбиркорлик субъектлари, олий таълим муассасалари илмий ходимлари ҳамда талабалари иштирокида “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси” мавзусида семинар ташкил этилди.
Бошқарманинг бюджетдан ташқари жамғармалари даромадлари ва харажатлари тўғрисида маълумотлар.
Бошқарманинг ривожлантириш жамғармаси даромад ва харажатлари ижроси тўғрисида маълумотлар.
Бошқарманинг бюджет маблағлари даромад ва харажатлари ижроси тўғрисида маълумотлар.
Нишон туман адлия бўлими томонидан тумандаги 99150-сонли ҳарбий қисм хизматчилари иштирокида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.