Янгиликлар
Ҳуқуқ ва мен
Жамият ва давлат тараққиётининг ҳозирги ҳолати ҳуқуқий муносабатлар барча иштирокчиларининг ҳуқуқий маданиятини, ҳуқуқий саводхонлигини ҳар томонлама оширишни талаб қилмоқда. Ҳуқуқий маданият ҳуқуқий билим, ҳуқуқий эътиқод ва изчил амалий фаолият мажмуи сифатида жамият ва давлат олдида турган вазифаларнинг муваффақиятли ҳал этилишини таъминлайди.
Маълумки, ушбу йўналишни янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон Фармони қабул қилинди.
Ушбу Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан кенг қамровли тарғибот тадбирлари ташкил қилинаяпди.
Фармон ижросини таъминлаш бўйича тасдиқланган назорат режасининг 59-бандига асосан жорий йилнинг октябрь ойида жазони ижро этиш муассасаларида ҳуқуқий билимларни ўргатиш, ҳуқуқий маърифат ва судланганларни ҳуқуқий тарбиялаш мақсадида “Ҳуқуқ ва мен”, “Жиноят оламидан қайтиш” номли маърифий-ҳуқуқий машғулотларни мунтазам ўтказиш тизимини жорий этиш белгиланган.
Юқоридагиларга асосан жойларда тизимли равишда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, Қамаши туман адлия бўлими томонидан тумандаги жазони ижро этиш манзил колониясида жазони ўтаётган махбуслар ўртасида “Ҳуқуқ ва мен”, “Жиноят оламидан қайтиш” мавзуларда маърифий-ҳуқуқий машғулот ўтказилди. Бундан ташқари, машғулотда янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий хужжатлар мазмун-моҳияти тушунтирилди.