Янгиликлар
Жазони ижро этиш муассасасида тадбир
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Фуқароларнинг барчаси қонун билан белгиланган ҳуқуқ ва манфаатларидан тўлақонли равишда фойдаланишга ҳақли. Уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари даҳлсиз бўлиб, фақат суд қарорига асосан улардан маҳрум қилиниши мумкин.
Косон ва Касби туман адлия бўлими ходимлари томонидан Косон туман адвокатлик бюроси адвокатлари, туман “Оила” маркази ходимлари билан биргаликда ана шундай озодликдан маҳрум қилиниб, Косон тумани 10-сонли ЖИЭМда жазони ижро этаётган маҳкумлар иштирокида тадбир ташкил этилиб, мазкур тадбирда туман адлия бўлимлари томонидан янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни, сайлов қонунчилиги, ундаги ўзгартириш ва янгиликлар, Ўзбекистон Республикаси Жиноят ва Жиноят процессуал кодексларига киритилган ўзгартиришлар хусусида тушунтириш берилди.
Давлатимиз томонидан йўлидан адашган фуқаролар учун ўз ҳаётларини мазмунли давом эттиришларини таъминлаш мақсадида уларни иш билан таъминланиши, тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун кўрсатма ва маслаҳатлар берилиши, кредитлар ажратилаётганлиги хусусида сўз юритилди.
Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.