Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Собиқ ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари таъминланди


Нишон туман адлия бўлимига Нишон маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг бир гуруҳ собиқ ходимлари мурожаат қилиб, коллеж раҳбарияти томонидан ишдан бўшатиш нафақаси ва моддий мадад пуллари тўлаб берилмасдан келинаётганлигини билдирган.

Туман адлия бўлими томонидан мазкур ҳолат ўрганиб чиқилиб, коллежнинг 34 нафар ўқитувчи, ишлаб чиқариш таълими усталари ва бошқа ходимларига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисмининг 1-бандига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги, шунингдек меҳнат қонунчилигига асосан меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганда ходимга тегишли иш ҳақи, унинг миқдори хусусида низо бўлмаса, меҳнат шартномаси бекор қилинган кунга қадар ишлаётган ходимга, меҳнат шартномаси бекор қилинган куни у билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши ҳамда ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилиши лозим бўлсада, қонунда кўрсатилган муддатларда тўлаб берилмасдан келинганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан Нишон маиший касб-ҳунар коллежига тақдимнома киритилиб, коллеж томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 109, 67-моддаларига асосан 34 нафар собиқ ходимлар ҳисобига жами 74.661.392 сўм ишдан бўшатиш нафақаси ва моддий мадад пуллари тўлаб берилди.

Худди шундай ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан Нишон Агро иқтисодиёт касб-ҳунар коллежига киритилган тақдимномага асосан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига асосан ишдан бўшатилган 33 нафар ходимларига 34.956.100 сўм ишдан бўшатиш нафақаси ва 6.070.279 сўм моддий мадад пуллари тўлаб берилди.