Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги
ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосан адлия органларининг асосий вазифаларидан бири фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш ҳисобланади.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги бўлимлари томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида бир қатор ишлар амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2020 йил 6 февралдаги
1-11/25-134/8-сонли топшириқ хати ҳамда Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг 2020 йил 10 февралдаги 41-ум-сон буйруғига мувофиқ вилоят адлия бошқармасининг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ маъмурий ишларни кўриб чиқиш ваколати берилган органлар ва мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар таҳлил қилинди.
Коррупцияга қарши курашаш тизимининг асосий элементлари
Бугунги кунда аҳоли ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият иборалари кўп қўлланилмоқда.
Бошқармага 2020 йилнинг 1-чораги давомида келиб тушган мурожаатларнинг 358 таси шикоят, 234 таси ариза, 1 таси таклиф шаклидаги мурожаатлар ҳисобланади.
Коронавирус инфекциясини кенг тарқалишини олдини олиш ва эълон қилинган карантин талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарорига асосан, 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилди.
Автотранспорт воситалари учун берилган стикерлардан мақсадли фойдаланиши устидан ўтказилган назорат-рейд тадбирлари давомида автотранспортни қалбаки стикердан фойдаланган ҳолда бошқариш ҳолатлари аниқланмоқда.
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги идоралар томонидан аҳолининг заиф қатламларига ижтимоий ва иқтисодий кўмак беришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича барча давлат органлари ва ташкилотлари масъулдирлар.