Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими фаолиятидан


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги
ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосан адлия органларининг асосий вазифаларидан бири фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш ҳисобланади.

Мазкур йўналишда бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, бўлим томонидан 2020 йил биринчи чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 435 та мурожаатнинг 375 таси ҳал этилиб, шундан 135 таси ёки 31 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 36 фоиз) қаноатлантирилган, 240 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Шундан, бошқарманинг “Ишонч телефони”га келиб тушган 85 та мурожаатнинг 82 таси ҳал этилиб, шундан 21 таси ёки 24.7 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 25.6 фоиз) қаноатлантирилган, 61 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижасига кўра қонун ҳужжатлари ижросининг бузилиши, унинг сабаблари ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 17 та тақдимномалар киритилди. Натижада 5 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди ва фуқароларга жами 70 084 730 сўм пул маблағлари ундириб берилди.

Бўлим томонидан ҳисобот даврида 4 та даъво аризалари киритилди.

Бундан ташқари, бўлим томонидан 2020 йил биринчи чораги давомида ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар давомида аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш мақсадида жами 30 та тақдимнома ва 3 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди. Натижада 5 та шахс интизомий ва 1 нафар шахс маъмурий жазога тортилди.  Шу билан бирга, фуқаролар фойдасига 1 623 947 224 сўм пул маблағлари ундириб берилиши таъминланди.

Мисол учун, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майда қабул қилинган “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 391-сон қарори ижроси юзасидан Қарши шаҳрида жойлашган 2-сон ва Касби туманида жойлашган давлат ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган раҳбарлар, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимларининг ҳамда уларнинг ёрдамчиларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланиши ҳолатлар юзасидан мониторинг ўтказилди.

Мониторинг натижасида ташкилотда фаолият юритаётган раҳбарлар, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимларининг ёрдамчиларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланмасдан келинаётганлиги аниқланиб, Қарши шаҳар ва Касби туман мактабгача таълим бўлимларига тақдимномалар киритилди ва натижада ташкилотларда фаолият юритаётган раҳбарлар, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимларининг ҳамда уларнинг ёрдамчиларига тўланмасдан келинаётган жами 18 550 208 сўм пул маблағлари тўлаб берилди.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 79 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 41 тасини оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 33 тасини оғзаки, 5 тасини ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этади.

Хулоса қилиб айтганда, инсон ҳуқуқлари барчамиз учун энг олий қадрият ҳисобланади. Бирор бир мурожаат эътиборсиз қолдирилмайди, чунки ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турибди.

 

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

бўлими бошлиғи

Э.Исмоилов