Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Стикерни қалбакилаштирганлик учун қандай жазо бор?


Стикерни қалбакилаштирганлик учун қандай жазо бор?

Автотранспорт воситалари учун берилган стикерлардан мақсадли фойдаланиши устидан ўтказилган назорат-рейд тадбирлари давомида автотранспортни қалбаки стикердан фойдаланган ҳолда бошқариш ҳолатлари аниқланмоқда.

Жиноят кодексининг 228-моддасига (https://www.lex.uz/docs/111453) кўра, ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки сотиш:
11 млн 150 минг сўмдан 22 млн 300 минг сўмгача миқдорда жарима;
360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:
такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса:

2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

хужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш:
5 млн 575 минг сўмдан 11 млн 150 минг сўмгача миқдорда жарима;
300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
2 йилгача озодликни чеклаш;
2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.