Янгиликлар
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2020 йил 6 февралдаги
1-11/25-134/8-сонли топшириқ хати ҳамда Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг 2020 йил 10 февралдаги 41-ум-сон буйруғига мувофиқ вилоят адлия бошқармасининг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ маъмурий ишларни кўриб чиқиш ваколати берилган органлар ва мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар таҳлил қилинди.
Тасдиқланган графикка асосан маъмурий амалиёт билан шуғулланувчи ваолатли 7 та ташкилотлар томонидан тақдим этилган маъмурий иш материаллари чақиртириб олиш йўли билан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижаларига кўра қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган ваколатли ташкилотларга 6 та тақдимномалар киритилди.
Мазкур тақдимномаларда 2 та ташкилот томонидан 60 нафар шахсга нисбатан маъмурий жарима жазоси қўллаш ва 131 нафар шахсга нисбатан ноқонуний қабул қилинган маъмурий иш қўзғатиш тўғрисида қарорларнинг бекор қилиниши ҳамда 3 нафар шахсга нисбатан қўлланилиб, МЖтКнинг талабларига мувофиқ ижро этишга қаратилмаган маъмурий жарима жазоси қўллаш тўғрисидаги қарорларнинг ижросини тўхтатиш лозимлиги сўралди.
Бундан ташқари, ўрганиш натижасига кўра маъмурий иш материалларини расмийлаштириш ва кўриб чиқишда бошқа қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган ходимларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли идораларга 1 та маъмурий таклиф киритилди.