Янгиликлар
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги бўлимлари томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳақида
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги бўлимлари томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 1 373 та мурожаатнинг 1 245 таси ҳал этилиб, шундан 778 таси ёки 56.6 фоизи қаноатлантирилди, 461 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 6 таси рад этилди, шунингдек, бошқарманинг “Ишонч телефони”га келиб тушган 130 та мурожаатнинг 120 таси ҳал этилиб, шундан 31 таси ёки 23.8 фоизи қаноатлантирилди, 229 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 6 таси рад этилди.
Адлия бўлимлари томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида бошқарма ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари нотариуслар билан биргаликда вилоятдаги 768 та МФЙлардан 156 таси қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган.
Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 1 600 тадан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 472 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилган.
Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 36 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2020 йилнинг 1-чораги давомида қабул қилинган қарорлари ва фармойишлар мониторинг асосида ўрганиб чиқилиб, жами 118 та, шундан 23 таси норматив-ҳуқуқий ҳуқуқий тусда бўлсада, адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилинган ҳамда 95 таси қонун ҳужжатларига зид қарорлар қабул қилинганлиги аниқланиб, мазкур қарорлар ва фармойишларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш ёки бекор қилиш юзасидан 53 та тақдимномалар киритилди.
Киритилган тақдимнома натижасида барча 118 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари бекор қилиниб, қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди. Қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан 207 та таклифлар берилди.
Бошқарма ва унинг тизимидаги бўлимлари томонидан ҳисобот даврида жами 63 та ўрганиш ва 318 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганишлар давомида 586 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинди ва ушбу ўрганиш ва мониторинглар натижасида 35 720 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 2 335 та тегишли таъсир чоралари қўлланилди.
Хусусан, 624 та тақдимнома, 158 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклифлар ҳамда 1 472 та огоҳнома ҳамда 81 та 603 млн. 541 минг сўмлик даъво ва аризалар киритилди.
Киритилган тақдимномалар натижасида 360 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 130 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари, 113 та назорат қилувчи органларнинг ҳамда 1 та бошқа ташкилотларнинг, жами 244 та ҳужжатлари бекор қилинган ҳамда 2 млрд. 843 млн. сўмлик маблағ ундириб берилган.
Шунингдек, киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 100 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.
Бундан ташқари, 81 та 603 млн. 541 минг сўмлик даъво ва аризалар киритилган бўлиб, шундан 6 та 103.4 млн. сўм моддий ва маънавий зарар ундириш учун даъво аризалари киритилган.
Тегишли судларга киритилган даъво аризалари ва суд буйруғи чиқариш учун берилган аризалар натижасига кўра, 45 та 191 млн. 696 минг сўмлик даъво ва аризалар қаноатлантирилиб, шундан 37 млн. 663 минг сўм моддий ва маънавий зарар ундириш белгиланган.
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бошқарма ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида жами 4 024 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 822 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 2 905 таси оғзаки, 297 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 1 381 таси манзилли тарғибот ва 460 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.
2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра бошқарма томонидан жами 615 та нодавлат нотижорат ташкилотлари рўйхатдан ўтказилган бўлиб, шундан 385 таси давлат рўйхатига, 230 таси ҳисоб рўйхатига олинган нодавлат нотижорат ташкилотларидан иборат, шунингдек, 185 та диний ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, шундан 183 таси ислом динига мансуб бўлса, 2 таси ноисломий диний ташкилотлар ҳисобланади.
Бошқармадан жами 139 та адвокатлик тузилмалари рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан 114 таси адвокатлик бюролари, 21 таси адвокатлик фирмалари, 4 таси адвокатлар ҳайъатларини ташкил этади.
Шунингдек, бошқарма томонидан 2020 йил 1 январь ҳолатида жами 312 нафар адвокатга адвокатлик лицензияси берилган.
Бошқарма тизимидаги давлат нотариал идоралари томонидан
2020 йилнинг 1-чораги давомида жами 49 348 та нотариал ҳаракатлар амалга оширилган бўлиб, шунга кўра 11 млрд. 550 млн. сўмлик давлат божи, 635 млн. 707 минг сўмлик герб йиғими ҳамда 2 млрд. 966 млн. сўмлик пуллик хизмат тўловлари ундирилди.