Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Мурожаатлар ўз ечимини топмоқда


Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича барча давлат органлари ва ташкилотлари масъулдирлар.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Косон тумани, Дўстлик маҳалласида яшовчи фуқаро Л.Рахматов ва Косон тумани, Равот маҳалласида яшовчи фуқаро С.Авезовларнинг савдо дўконлари бузилганлиги натижасида етказилган зарар ўрнига компенсация пули тўлаб берилмаётганилиги норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, Косон туман ҳокимлигига қонун ҳужжатлари ижросининг бузилиши, унинг сабаблари ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида киритилган тақдимнома киритилди.

Тақдимнома натижасига кўра, фуқаролар билан Косон туман ҳокимлиги ўртасида келишув имзоланиб, компенсация ўрнига фуқаро С.Авезовга Косон туман ҳокимининг 27.03.2020 йилдаги
Х-1367/03-сонли қарори билан Косон деҳқон (озиқ-овқат) бозори ҳудудидан Сизга тегишли бўлган бузиб олинган савдо дўкони ўрнига 60 кв.метр ва фуқаро Л.Рахматовга Косон туман ҳокимининг 27.03.2020 йилдаги
Х-1366/03-сонли қарори билан Косон деҳқон (озиқ-овқат) бозори ҳудудидан Сизга тегишли бўлган бузиб олинган савдо дўкони ўрнига 120 кв.метр ер майдонига янги савдо дўкони қуриш учун рухсат этилди ва мурожаатлар қаноатлантирилди.