Yangiliklar
Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллетуал мулк агентлиги масъуллари Қашқадарёда бўлиб, вилоятидаги тадбиркор ва ишбилармонларнинг билан учрашди.
Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Низом талабларига сўзсиз риоя этилиши бўйича “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мониторинг ўтказилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан аҳолини қонун ҳужжатлари билан таништириш, ҳуқуқий билимини ошириш, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида мунтазам равишда тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Қарорнинг мақсади юқори малакали офицер кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, улар учун узлуксиз, босқичма-босқич ва мақсадли ўқитиш тизимини яратиш ҳамда ҳарбий-тиббий соҳада таълим, фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлашдан иборат.
“Хуқуқий ахборот кунлари” лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан аҳолига янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва аҳамиятини тушунтириш борасида оммавий ахборот воситаларидан самарали тарзда фойдаланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 майдаги “Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4709-сон қарорига кўра боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар жаратилиши белгиланган.
2019 йил 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.
Ушбу Қонуннинг мақсади волонтёрлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонунга мувофиқ, волонтёрлик фаолияти – жисмоний ва (ёки) юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бепул асосда амалга ошириладиган, жамоат учун фойдали бўлган ихтиёрий фаолият ҳисобланади. Волонтёрлик фаолияти қонунийлик, инсонпарварлик, тенглик, ихтиёрийлик, беғаразлик принципларига асосланади.
Қашқадарё вилоят адлия боқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва уни қўллаш амалиёти юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.
Ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини, жумладан норма ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, фуқароларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш борасида адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш, шунингдек, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5997-сон Фармони қабул қилинди.
Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида ҳимоя ордери берилади. Ҳимоя ордери тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига берилади. Тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахсга ҳимоя ордерининг нусхаси берилади.