Янгиликлар
Қарор мазмуни юзасидан...
“Хуқуқий ахборот кунлари” лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан аҳолига янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва аҳамиятини тушунтириш борасида оммавий ахборот воситаларидан самарали тарзда фойдаланмоқда.
Жорий йилнинг 17 юнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган “Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юзасидан вилоят телевидениеси орқали интервью берилди.
Қарорга кўра, низоларни судгача ҳал этишни такомиллаштириш борасида Адлия вазирлиги таклифига кўра жорий йилнинг 1 августидан бошлаб давлат божхона қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография, давлат кадастри давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳамда Наманган, Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида Апелляция кенгашлари ташкил этилиши, уларнинг ваколатлари ҳақида тушунтириш берилди.
Низоларни муқобил усулда ҳал этиш билан шуғулланувчи профессионал медиаторларнинг ўзаро бирлашувига асосланган Медиация маркази ва профессионал медиаторлар, ҳакамлик судлари ва халқаро арбитражларнинг ўзаро бирлашувига асосланган Низоларни муқобил усулда ҳал этиш маркази нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида ташкил этилиши ва фаолият юритиши мумкинлиги белгиланганлиги таъкидланди.