Yangiliklar
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Қарши туманидаги 15470-сонли ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида мамлакатимизда янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти, ҳарбий хизматчиларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзларни тушунтириш мақсадида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тарафлар қарздор ижрони кредиторга эмас, балки шартномада кўрсатилган ёки кўрсатилмаган, қарздордан мажбуриятни ўз фойдасига бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган учинчи шахсга бажариши мажбур деб белгилаб қўйган шартнома учинчи шахс фойдасига тузилган шартнома дейилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги
ПҚ-2085-сонли қарорининг 5-бандида белгиланган адлия органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан самарали назоратни таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 5 ноябрь куни Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х. Насимов, бошқарма масъул ходими А Худайбердиев, Нишон туман адлия бўлими бошлиғи М.Абраевлар томонидан Нишон туманида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан жойига чиққан ҳолда учрашув ўтказилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилган давлат харидлари тўғрисида маълумот
Муборак туман адлия бўлими томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш мақсадида уйма-уй юрган ҳолда “Кўҳнашаҳар” МФЙда яшовчи фуқаролар билан суҳбат ўтказилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан оталиққа олинган Қарши шаҳридаги 23-мактаб ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонун мазмуни ва аҳамияти юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди.
Фуқароларнинг ҳуқуқий онги даражасини аниқлаш, уларнинг ҳуқуқий нормаларга муносабати, ҳуқуқий онгнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ҳамда жамиятда демократик тамойиллар ва ғояларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 23 октябрдаги
196-ум-сон “Жамиятда сиёсий ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш соҳасида навбатдаги социологик сўров ўтказиш ҳақида”ги буйруғига кўра танламага асосан марказ ва тўртта туман тамойили асосида социологик сўров ўтказилди.
Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Низом талабларига сўзсиз риоя этилиши бўйича “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мониторинг ўтказилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасига Қарши шаҳар, “Шўртангаз” МФЙ, 2-уй, 18-хонадонда яшовчи фуқаро Х.Б. Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан савдо дўкони бузилганлиги натижасида етказилган зарар ўрнига компенсация пули тўлаб берилмаётганилиги ҳамда тенг миқдорда ер майдони ажратилмаётганлигидан норозилиги юзасидан мурожаат қилган.