Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Таълим бўйича ислоҳотлар давом этмоқда


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан оталиққа олинган Қарши шаҳридаги 23-мактаб ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонун мазмуни ва аҳамияти юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Қарши Давлат университети ўқитувчиси иштирок этиб, таълим соҳасини ислоҳ қилиш шароитида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни янги таҳрирда қабул қилинганлиги алоҳида аҳамиятга эга эканлигини, мазкур қонун дастлаб 1992 йилда қабул қилинган, 1997 йилда унга қўшимча ва ўзгартишлар киритилганлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ижтимоий соҳани ривожлантириш йўналишида таълим соҳасини такомиллаштириш вазифаси алоҳида белгиланганлигини, ўтган 3 йил мобайнида мамлакатимизда кадрлар тайёрлашда иқтисодий ва бошқарув тизими ривожланишида катта ўзгаришлар содир бўлганлиги ҳақида сўз юритди.

Бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни таълим тизимидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, таълим тизимини тубдан такомиллаштириш ва таълимни халқаро ҳамжамият билан уйғунлашган ҳолда олиб бориш учун кенг имкониятлар яратилишига ҳамда таълим сифатининг яхшиланишига хизмат қилиши ҳақида таъкидлади.

Тадбир сўнгида таътил даврида қўшимча дарслар билан шуғулланаётган ўқувчилар билан суҳбат ўтказилиб, уларга давлат тили бўйича тайёрланган постерлар тақдим этилди.

Давлат тилига бўлган аҳамият хусусида тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга хорижий тилларни ўрганишга бўлган иштиёқ ва интилиш ҳам юқори бўлиш лозимлиги, тил ўрганиш билан бир қаторда давлатларнинг тарихи, бугуни ва бошқа хусусиятларини ўрганиш мумкинлиги таъкидланди.