Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Социологик сўров ўтказилди


Фуқароларнинг ҳуқуқий онги даражасини аниқлаш, уларнинг ҳуқуқий нормаларга муносабати, ҳуқуқий онгнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ҳамда жамиятда демократик тамойиллар ва ғояларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 23 октябрдаги
196-ум-сон “Жамиятда сиёсий ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш соҳасида навбатдаги социологик сўров ўтказиш ҳақида”ги буйруғига кўра танламага асосан марказ ва тўртта туман тамойили асосида социологик сўров ўтказилди.

Социологик сўров Қарши ва Шаҳрисабз шаҳар, Миришкор, Ғузор ва Косон туман адлия бўлимлари томонидан ўтказилиб, ҳар бир ҳудуддан 16 тадан респондент иштирок этди.

Социологик сўров ўтказилиши натижасида Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий онг ва демократик маданиятни юксалтириш соҳасидаги мавжуд ҳолатларни ўрганиш ва мазкур йўналишда олиб борилаётган давлат сиёсати самарадорлигига баҳо берилади.

Социологик сўров якунлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан умумлаштирилади.