Янгиликлар
04
Мурожаатлар ҳал этилди
Муборак туман адлия бўлими томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш мақсадида уйма-уй юрган ҳолда “Кўҳнашаҳар” МФЙда яшовчи фуқаролар билан суҳбат ўтказилди.
Мазкур тадбирлар давомида фуқаролар А.Б.нинг яшаш хонадонига электр энергияси симини ўтказиш тўғрисидаги ҳамда О.Л.нинг яшаш хонадонига электр ҳисоблагич ускунаси ўрнатиб бериш ҳақидаги мурожаатлари ўрганиш учун қабул қилинди.
Мурожаатлар юзасидан туман адлия бўлимининг қонуний аралашуви билан фуқароларнинг яшаш хонадонларига электр сими ва электр ҳисоблагич ускунаси ўрнатилиши таъминланди.