Янгиликлар
Навбатдаги сайёр учрашув ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги
ПҚ-2085-сонли қарорининг 5-бандида белгиланган адлия органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан самарали назоратни таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 5 ноябрь куни Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х. Насимов, бошқарма масъул ходими А Худайбердиев, Нишон туман адлия бўлими бошлиғи М.Абраевлар томонидан Нишон туманида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан жойига чиққан ҳолда учрашув ўтказилди.
Учрашувда туманда фаолият олиб борувчи 19 та нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида Х.Насимов сўзга чиқиб, нодавлат нотижорат ташкилотлар жамиятда муҳим аҳамият касб этишини, уларнинг фаолияти норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан кафолатланишини таъкидлади.
Шундан сўнг нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятида дуч келаётган муаммолар, ўзларини қизиқтирган саволлар ҳамда таклифлар тингланди.
Бир нафар фуқаронинг иш ҳақини ундириб бериш ва бошқа масалалар юзасидан мурожаати иш юритувига қабул қилинди. Шунингдек, саккиз нафар фуқаронинг мурожаатига жойида оғзаки тарзда ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Учрашув якунида бу каби учрашувларни туманлар кесимида мунтазам равишда ташкил қилиши, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятида вужудга келаётган муаммолар юзасидан ҳуқуқий ёрдам беришга тайёр эканлиги маълум қилинди.