Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

06
Эътирофга муносиб ходим

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг октябрь ойи якуни бўйича қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасини ривожлантириш ҳамда изчил ва бир хилда таъминлашда муносиб хизматлари учун Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Имомбердиев Тўлқин Холиқбердиевич ойнинг энг яхши ходими деб топилди ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

06
Амалий учрашув ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъатининг 2020 йил
24 октябрдаги 7/20-сон қарорининг 14-банди ижроси юзасидан Қарши туман адлия бўлими ҳузуридаги давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказида туман Давлат солиқ инспекцияси, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, тиббиёт бирлашмаси, молия бўлими, халқ таълими бўлими, мактабгача таълим бўлими, маданият бўлими ташкилотларининг раҳбарлари, бош ҳисобчилари ва кадрлар бўлими масъул ходимлари ҳамда марказ ходимлари иштирокида амалий учрашув бўлиб ўтди.

06
Иш ҳақи тўлиқ тўлаб берилди

Қарши тумани, “Қоратепа” МФЙ, Мустақиллик кўчаси,
67-уйда яшовчи фуқаро Н.Й. вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.
Мурожаатда фуқаро вилоят “Тоза ҳудуд” ДУКда ишчи бўлиб ишлаши, корхона томонидан иш ҳақлари ўз вақтида тўланмасдан келинаётганлигини билдирган.

06
Фаолият юзасидан репортаж тасвирга олинди

Касби туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган фаолият юзасидан “Севимли” телеканали орқали репортаж тасвирга олинди.
Тасвирга олиниш жараёнида туман адлия бўлимига келиб тушган мурожаатлар, қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралар, амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича маълумотлар берилди.

06
ҳарбий хизматчиларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Қарши туманидаги 15470-сонли ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида мамлакатимизда янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти, ҳарбий хизматчиларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзларни тушунтириш мақсадида тарғибот тадбири ташкил этилди.

05
Учинчи шахс фойдасига тузиладиган шартнома

Тарафлар қарздор ижрони кредиторга эмас, балки шартномада кўрсатилган ёки кўрсатилмаган, қарздордан мажбуриятни ўз фойдасига бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган учинчи шахсга бажариши мажбур деб белгилаб қўйган шартнома учинчи шахс фойдасига тузилган шартнома дейилади.

05
Навбатдаги сайёр учрашув ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги
ПҚ-2085-сонли қарорининг 5-бандида белгиланган адлия органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан самарали назоратни таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 5 ноябрь куни Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х. Насимов, бошқарма масъул ходими А Худайбердиев, Нишон туман адлия бўлими бошлиғи М.Абраевлар томонидан Нишон туманида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан жойига чиққан ҳолда учрашув ўтказилди.

05
Биласизми?...

Даъво муддати қачондан ўта бошлайди?

04
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилган давлат харидлари тўғрисида маълумот

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилган давлат харидлари тўғрисида маълумот

04
Мурожаатлар ҳал этилди

Муборак туман адлия бўлими томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш мақсадида уйма-уй юрган ҳолда “Кўҳнашаҳар” МФЙда яшовчи фуқаролар билан суҳбат ўтказилди.