Янгиликлар
Фаолият юзасидан репортаж тасвирга олинди
Касби туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган фаолият юзасидан “Севимли” телеканали орқали репортаж тасвирга олинди.
Тасвирга олиниш жараёнида туман адлия бўлимига келиб тушган мурожаатлар, қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралар, амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича маълумотлар берилди.
Туман адлия бўлими томонидан ижтимоий ҳамда иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш натижалари ҳамда “Ҳар бир уйга бепул ҳуқуқий маслаҳат” шиори остида уйма-уй юрган ҳолда аҳолига ҳуқуқий тушунтиришлар бериш, аниқланган муаммоларни ваколат доирасида бартараф этиш чораларини кўриш ҳолатлари ёритилди.
Репортаж тез кунларда эфирга узатилиши режалаштирилган.