Янгиликлар
Амалий учрашув ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъатининг 2020 йил
24 октябрдаги 7/20-сон қарорининг 14-банди ижроси юзасидан Қарши туман адлия бўлими ҳузуридаги давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказида туман Давлат солиқ инспекцияси, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, тиббиёт бирлашмаси, молия бўлими, халқ таълими бўлими, мактабгача таълим бўлими, маданият бўлими ташкилотларининг раҳбарлари, бош ҳисобчилари ва кадрлар бўлими масъул ходимлари ҳамда марказ ходимлари иштирокида амалий учрашув бўлиб ўтди.
Амалий учрашувда Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти иштирок этиб, иштирокчиларга марказ ходимлари томонидан ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш, ходимларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, давлат органлари ва ташкилотлари мулкий ва бошқа манфаатларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, давлат органлари ва ташкилотларида ўтказиладиган текширишларда қатнашиш йўналишида олиб бораётган ишлари билан яқиндан фикр алмашилди.
Бундан ташқари, давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берилди.
Шунингдек, келгусида марказ фаолиятини самарадорлигини ошириш ҳамда янада такомиллаштириш юзасидан тегишли таклифлар қабул қилинди.