Янгиликлар
Иш ҳақи тўлиқ тўлаб берилди
Қарши тумани, “Қоратепа” МФЙ, Мустақиллик кўчаси,
67-уйда яшовчи фуқаро Н.Й. вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.
Мурожаатда фуқаро вилоят “Тоза ҳудуд” ДУКда ишчи бўлиб ишлаши, корхона томонидан иш ҳақлари ўз вақтида тўланмасдан келинаётганлигини билдирган.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан мурожаатда кўрсатилган важлар ўрганиб чиқилди ва вилоят “Тоза ҳудуд” ДУКга қонун ҳужжатлари ижросининг бузилиши, унинг сабаблари ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.
Натижасида вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан фуқаро Н.Й.нинг тўланмай қолган 4 732 955 сўм ойлик иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилди.