Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

ҳарбий хизматчиларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Қарши туманидаги 15470-сонли ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида мамлакатимизда янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти, ҳарбий хизматчиларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзларни тушунтириш мақсадида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сон Фармони, 2020 йил 17 июндаги “Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4754-сон, 2020 йил 22 октябрдаги “Ҳарбий тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4870-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 596-сон қарорлари мазмуни ва аҳамияти хусусида тушунтиришлар берилди.

Тадбир сўнгида ҳарбий хизматчилар фарзандларига учун олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун берилган имтиёзлар хусусида саволлар берилди.