Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Компенсация ва ер майдони ажратилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасига Қарши шаҳар, “Шўртангаз” МФЙ, 2-уй, 18-хонадонда яшовчи фуқаро Х.Б. Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан савдо дўкони бузилганлиги натижасида етказилган зарар ўрнига компенсация пули тўлаб берилмаётганилиги ҳамда тенг миқдорда ер майдони ажратилмаётганлигидан норозилиги юзасидан мурожаат қилган.

Вилоят адлия бошқармаси томонидан мурожаат важлари ўрганиб чиқилиб, ҳолат юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво ариза суд томонидан жорий йилнинг 15 октябрь куни кўриб чиқилиб, даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилди ва фуқаронинг фойдасига жавобгар Қарши шаҳар ҳокимлигидан 67 89 700 сўм компенсация ундириш ҳамда Қарши шаҳридаги “Ерқўрғон” деҳқон (озиқ-овқат) бозори ҳудудидан савдо дўкони қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилди.