Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя этиш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди


Қашқадарё вилоят адлия боқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва уни қўллаш амалиёти юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.

Семинар вилоят вилоят Ички ишлар, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Бандлик бош бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилди.

Тадбир “ZOOM” платформаси орқали ташкил этилиб, ҳамкор ташкилотларнинг масъул ходимлари ҳамда туман ва шаҳар тизими ходимлари иштирок этди.

Вилоят адлия боршқармаси масъул ходими томонидан Қонуннинг мазмуни ва аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди. Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ва ташкилотлари ваколатлари, тазйиқ ва зўравонликни олдини олишга қаратилган якка тартибдаги чора-тадбирлар, уларнинг турлари, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларни махсус марказларга жойлаштириш ва бошқа маслалар хусусида батафсил тўхталиб ўтилди.

Қонунга асосан ҳимоя ордерини бериш тартиби, муддати, муддатнинг узайтирилиши, шунингдек вилоятда бу борада олиб борилган ишлар хусусида амалиёт билан боғлаган ҳолда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходими томонидан мазмунли тарзда тушунтириб берилди.

Вилоят хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши аъзоси томонидан гендер зўравонлик нафақат жабрланувчи, балки бутун миллатнинг саломатлигига таъсир кўрсатиши, шу сабабли Қонуннинг қабул қилинишидан асосий мақсад гендер зўравонликдан бутун миллатнинг руҳий ва жисмоний саломатлигига таъсирини камайтириш эканлиги тушунтирилди.

Тазйиқ ва зўравонликларнинг келтириб чиқарувчи омилларнинг асосийлари санаб ўтилди ва ҳаётий мисоллар билан асослаб берилди. Оилавий низо ва зўравонликнинг фарқи, тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш борасида идоралараро ҳамкорлик, Қонуннинг глобал жараёнларга мослиги слайдлар асосида изоҳлаб берилди.

Вилоятда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликларни камайтириш мақсадида уларни жамиятда фаоллигини ошириш, иш билан бандлигини таъминлаш борасида вилоят Бандлик бош бошқармаси ходими томонидан маълумот берилиб, турли хил фаолият йўналишлари бўйича субсидиялар берилаётганлиги тўғрисида тушунтириб берилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан саволлар билан мурожаат қилдилар.

Хотин-қизларнинг жамиятда фаоллигини ошириш, ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтириш, иш билан бандлигини таъминлаш, ўзларига бўлган ишончни ошириш уларга нисбатан бўлаётган тазйиқ ва зўравонликларни олдини олишда муҳим асос бўлиб ҳисобланади.

Тадбир ташкилотчилари томонидан бу каби семинар ва бошқа тарғибот тадбирлари келгусида яна ташкиллаштирилиши ҳақида келишиб олинди.