Янгиликлар
Тақдимномага асосан...
Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Низом талабларига сўзсиз риоя этилиши бўйича “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мониторинг ўтказилди.
Мониторинг давомида туман ҳокимлиги томонидан 2020 йил январ – август ойлари мобайнида туман ҳудудидан танланган 58 та ер участкалари бўйича ишлаб чиқилган архитектура-режалаштириш топшириқномалари учун жами 36 215 200 сўм пул маблағлари мониторинг кунига қадар вилоят Қурилиш бош бошқармасига тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлигига киритилган тақдимномага асосан барча пул маблағлари тўлиқ тўлаб берилди.