Янгиликлар
“Ҳуқуқий ахборот кунлари” лойиҳаси доирасида
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан аҳолини қонун ҳужжатлари билан таништириш, ҳуқуқий билимини ошириш, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида мунтазам равишда тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Хусусан, вилоят “Олтин воҳа” радиоси орқали суҳбат ташкил этилиб, унда Ўзбекистон Республикасининг “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 17 юнь куни қабул қилинган “Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан тушунтириш берилди.
Қонун ва қарорларнинг қабул қилинишидан мақсад, тартибга солувчи фаолият йўналишлари, амалга оширилиш лозим бўлган чора-тадбирлар ва бошқалар хусусида батафсил сўз юритилди.