Янгиликлар
Қашқадарё тадбиркорлари ўз миллий брендларига эга бўлишади
Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллетуал мулк агентлиги масъуллари Қашқадарёда бўлиб, вилоятидаги тадбиркор ва ишбилармонларнинг билан учрашди.
Учрашув давомида тадбиркорларга миллий бренд яратишнинг ўзига хос жиҳатлари, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тартиби, юртимиздаги жой номлари билан боғлиқ товар ва хизматларни оммалаштириш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, тадбиркор ва патент эгалари, илм-фан вакиллари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, интеллетуал мулк соҳани ривожлантиришга қаратилган ҳамкорликни янада кучайтириш, тадбиркорларга ўз миллий брендни яратишларини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича йўл харитаси белгилаб олинди.