Yangiliklar
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган акция доирасида Дехқонобод тумани адлия бўлими томонидан туман марказидан 230 км узоқликда жойлашган “Ойбек” МФЙ Шахшор қишлоғида яшовчи фуқаро А.Ч.нинг мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ғузор ва Шаҳрисабз туманларида бўлиб ўтган семинар тренингда вилоятда эксперимент тариқасида ишга туширилган “E-qaror” тизими ҳақида сўз юритилди.
Жорий йилнинг 24 февраль куни соат 11-00 да адвокатлар билан очиқ мулоқот ташкил этилади.
Хабарингиз бор, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими жорий этилганлиги муносабати билан барча туманларда семинар тренинглар ўтказилмоқда.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан меҳнат жамоаларида меҳнат қонунчилиги юзасидан билим ва кўникмаларини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосан ходимларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини янада кенгроқ тушунтириш мақсадида, шунинингдек бу борада уларнинг билим даражасини аниқлаш мақсадида сўровномалар ўтказилмоқда.
Қарши туман ҳокимлиги мажлислар залида Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва руйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижроси юзасидан "Е-qaror" онлайн дастурига кириш ва ундан фойдаланиш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди.
Касби туман ҳокимлиги мажлислр залида "Е-ҚАРОР" онлайн дастурига кириш ва ундан фойдаланиш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди.
Қарши шаҳар адлия бўлими масъул ходими Х.Чориев томонидан жорий йилнинг 18 февралида вилоят телевидениесида ташкил этилган давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги “Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4965-сонли қарори мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш берди.
Коррупцияга қарши кураш, аҳоли ўртасида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Таълим кредитлари бакалавриатга ўқишга қабул қилинган талабаларга 10 йилгача, магистратурага ўқишга қабул қилинган талабаларга 5 йилгача бўлган муддатга берилади.