Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришда мамлакатимизда амалга ошириаётган ислоҳотлар


Қарши шаҳар адлия бўлими масъул ходими Х.Чориев томонидан жорий йилнинг 18 февралида вилоят телевидениесида ташкил этилган давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги “Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4965-сонли қарори мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш берди.

Давра суҳбатида қарор билан интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш, интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириши, товар ва хизмат кўрсатиш белгилари ҳақида ва бошқа йўналишлар бўйича маълумотлар берилди.

Шунингдек, интеллектуал мулк муҳофазасини мустаҳкамлаш ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича “Йўл харитаси” ва Интеллектуал мулк (ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуқлари) соҳасини ривожлантириш бўйича 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган амалий ишлар дастури юзасидан батафсил маълумотлар берилди.