Yangiliklar
Бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу орқали қонун устуворлигини таъминлаш бугунги кун тартибидаги асосий вазифа ҳисобланади.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг октябрь ойи якуни бўйича қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасини ривожлантириш ҳамда изчил ва бир хилда таъминлашда муносиб хизматлари учун Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими етакчи маслаҳатчиси Баҳронов Шоҳрух Шуҳрат ўғли ойнинг энг яхши ходими деб топилди ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан 9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишлаб “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.
Ҳокимият ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса...
Ўзбекистон Республикасининг
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддаси
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг
28 йиллиги муносабати билан Қарши мухандислик-иқтисодиёт институтида факультет талабалари ўртасида мусобақа ташкил этилди.